Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.
Ички касалликлар пропедевтикаси барча касалликларнинг симптом ва синдромларини, ички аъзолар касалликлари диагностикасида қўлланиладиган касаллик ва янги текширув усулларини, ташхис қўйиш ва беморнинг тиббий баённомасини ёзишни ўргатади. Симптоматология ва диагностикани ўқитишни хусусий патологияни ўргатишдан ажратб бўлмайди, яъни, бир томондан ўрганиш йўллари ва билиш усуллари, бошқа томондан объектив билиш орасида фарқ бўлмаслиги керак. Симптоматология, диагностика ва хусусий патология асослари ажралмас боғлиқликда ўрганилиши керак. Асосий терапевтик касалликларни ўрганиш симптомларнинг клиник аҳамиятини иллюстрациясидир. Талабалар диагностика усулларига муайян бемор касаллиги тарихини таҳлил қилишга кўникадилар. Талаба клиникада ишлашнинг биринчи кунлариданоқ ички касалликлар пропедевтикаси вазифаларидан бири бўлган врачлик деонтологияси асосларини ҳам ўрганиб олиши лозим. Пропедевтикани билиш кейинчалик терапияни эмас, балки бошқа клиник интизомларни ҳам ўрганиш учун зарур. Касалликлар симптомларини ва асосий диагностик усулларни билиши, ташхис услубларига фақатгина терапевт эмас, балки, хирург, гинеколог, невропатолог ва бошка барча клиник мутахассислар ҳам эга бўлишлари шарт.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
-клиник ташхис қўйиш усуллари
-кўздан кечириш,
-пальпация,
-перкуссия,
-аускультация усуларини билиш ва амалиетда куллаш
-беморларни мустакил равишда сураб-суриштириш
-организмдаги патологик жараенлар этиологияси ва патогенези ҳақидаги тасаввурга эга бўлиши;
– организмдаги асосий патологик жараёнларни вужудга келиш сабаблари ва уларни ривожланиш механизмлари,
– физикал текшириш утказишни: куздан кечириш, пайпаслаш, тукиллатиш, эшитиш, артериал босимни улчаш, пульсни аниклаш, экг ёзиб олиш
– кон, сийдик, нажас, балгам, меъда шираси, рлеврал суюкликларни умумий тахлили, уларни бахолашни;
– клиник улим холатида реанимация чора тадбирларини,
– шифокор деантологияси асосларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
– беморларни сўраб суриштириш натижасида касалликни келиб чиқиши тўғрисида тасаввурга эга бўлиши,
– беморларни физикал текшириш натижасида (кўздан кечириш, пальпация, перкуссия аускультация, артерикал босимни ўлчаш, пульсни аниқлаш) касалликнинг объектив белгиларини аниқлаш;
– асосий клиник симптомларни мустақил ташхислаш;
– Кенг таркалган ички аъзолар касалликларни типик шаклларида клиник ташхисни куйиш ва уни асослаб бериш;
– Умумий кон, сийдик, нажас, балгам, меъда шираси, плеврал суюкликлигини ва биохимик текширувларни тахлил кила билиш;
– Беморларнинг умумий текшириш натижаларини касаллик тарихидан дастлабки ташхисини асослаб, харорат варакасини тулдириб хамда келгуси текшириш режасини тузиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
“Тиббиёт касбига кириш” фани бўлажак мутахассисни тайёрлашнинг илк босқичи хисобланади ва талабалар томонидан бемор муаммоларини аниқ тасаввур қила олиш, беморларни парвариш қилишда ёрдам беради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
- беморларни парвариш қилишнинг деонтологик тамойиллари; даволаш ва профилактика муассасаларининг турлари; беморни парвариш қилиш усуллари ва унинг аҳамияти; дори воситаларини сақлаш ва тарқатиш; дезиинфекция, стерилизация, асептика ва антисептика қоидалари; касалхона ходимларининг шахсий гигиена қоидалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
- физиологик ва даво столлари, беморни овқатлантириш ва идишларга қайта ишлов беришни; харакат режимини; «реанимация», «клиник ўлим», «биологик ўлим» тушунчаларини, беморларга реанимацион чора-тадбирларни ўтказишга кўрсатмаларни; беморларни санитар ишлов бериш турларини; беморларни рентгенологик, ультратовуш ва бошқа текширувларга тайёрлашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- хоналарни тозалаш, хонани шамоллатиш, жорий ва якуний дезинфекция ўтказиш; дори воситаларини бериш усуллари; тиббий муолажаларни ўтказиш (термометрия, антропометрия, нафас олиш сони, юрак уриш сонини аниқлаш, артериал қон босимини ўлчаш); даво муолажаларини ўтказиш (ингаляциялар, горчичник қўйиш ва бошқ); оғир беморларни парвариш қилиш амалий кўникмаларига (шу жумладан клиник амалий кўникмаларига) эга бўлиши керак.
Shifokorning professionalligi (yaxshi mutaxassisligi) faqat uning kasallik etiologiyasi (sababi), patogenezi, tashxis qo‘yish usullari va davolashni bilishi bilan ifodalanmaydi, balki uning maslaxat berishni, muloqot qilishni va o‘rgatishni bilishi, hamdardlik qilishni bilishi ham katta ahamiyatga ega. Shifokorning muloqot qilish san’ati uning bemor bilan o‘zaro munosabatida namoyon bo‘ladi, bemorning unga nisbatan qanchalik ishonch bildirishi darajasi bilan aniqlanadi. Faqat bemorning ishonchini qozonib, to‘la-to‘kis anamnez yig‘ish mumkin, uni davolash jarayonida undan nima talab qilinishini tushuntirish mumkin.Ko‘p xollarda shifokor bilan bemorning uchrashuvi odatiy maslaxat berish bilan kechadi, asosiy ta’sir etuvchi shaxs xam shifokor, xam bemor xisoblanadi.
Yuqorida aytilganlarni xisobga olgan xolda, O‘zbekiston Respublikasida sog‘liqni saqlashni rejali qilish (qayta qurish) u yerda sog‘liqni saqlashni birinchi zvenosiga urg‘u berilishi, bu sharoitda yangi profildagi vrach – umumiy amaliyot vrachi faoliyat ko’rsatishi tufayli bu masalalar katta ahamiyat kasb etadi.
Bemorni umumiy amaliyot shifokori bilan uchrashuvi – bu bemorni birinchi marotaba sog‘liqni saqlash tizimi xodimi bilan uchrashuvi xisoblanadi, shifokor birinchi marta bemorni ko‘radi va u nafaqat tibbiy, balki ruxiy va ijtimoiy masalalarni xal qilishiga xam to‘g‘ri keladi. Bularning xammasi bu soxadagi shifokor uchun yuqori deontologik tayyorgarlikni taqozo etadi, shuning uchun u faqat bemorlar bilan muloqot qilish ilmini emas, balki uning qarindosh urug‘lari bilan ham gaplashishni bilishi kerak.
«Shifokor va bemor» fani tibbiyot deontologiyasi masalalarini yoritish, bemorlarga maslaxat berish ilmi bilan tashkillashtiriladi.
Bemorlarni davolash, parvarish qilish va maslaxat berish bu bir-birini
to‘ldirib boruvchi jarayon bo‘lib, u bemorni ahvolini yengillashtirishga yo‘naltirilgan.Ushbu ishchi dastur davlat ta’lim standarti va umum amaliyot shifokori tayyorlash dasturi xamda shifokor va bemor fani o’quv dasturi asosida tuzilgan, tibbiyot oliy o’quv yurti davolash fakulteti talabalariga shifokor va bemor fanidan ta’lim berish uchun mo’ljallangan.
1.1.«Shifokor va bemor» fani o‘qitishning maqsadi va vazifalari
«Shifokor va bemor» fanining maqsadi talabalarni tibbiyot dentologiyasi asoslari, maslaxat turlari va ko‘nikmalari bilan tanishtirishdir.
«Shifokor va bemor» fani vazifalari, asosiy o‘rganish ob’ekti bo‘lgan bioetika – patsient bilan tibbiy xodim o‘rtasidagi munosabat, yatrogeniya va evtonaziya muammolarini bilish, shifokor va patsientning o‘zaro muloqot modellini bilish, o‘layotgan bemorlar bilan muloqot qilishni o‘ziga xosligini bilish xisoblanadi.