Ички касалликлар кафедраси илк бор 1920-йилда Туркистон Давлат Университети базасида ташкил этилган. 1943-йилга қадар кафедрани профессорлар: А.Н. Крюков, М.И. Славин, Н.И. Рагоза, Г.Ф. Манкуслар бошқаришган.

1943-йилда кафедра санитар-гигиения ва педиатрия факультетларига бўлингач, даволаш факультетининг ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасини 1971-йилгача ЎзССР ФА мухбир аъзоси, хизмат кўрсатган фан ходими профессор Исмаилов Н.И. бошқарди.

Кейинги йилларда кафедрани Профессор Турсунходжаева М.С., доцент Косимов Э.Ю., профессор Карабаева Р.А,, профессор Вахабова У.К., Доцент Муминова Ш.Г.лар бошқаришган.

1990-йилда Тошкент тиббиёт институти базасида 2 институт ташкил қилинди: Биринчи ва Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари:

Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти Ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасига 1990-йилда профессор Карабаева Р.А раҳбар бўлган. 2000-йилдан профессор Каримов М.Ш. кафедра мудири этиб сайланди.

Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти Ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасига 1990-йилда профессор Косимов Э.Ю кафедра мудири бўлиб тайинланган. 2004-йилдан профессор Зокирходжаев Ш.Я. кафедра мудири этиб тайинланди.

2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти ва Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди. 2015-йилда 2 та Ички касалликлар кафедраси бирлаштирилди ва ҳозирги кунда кафедрани Профессор Каримов М.Ш. бошқармокда