Ички касалликлар пропедевтикаси

ТТА даволаш факультети ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси ИКП дани бўйича календар тематик режа

 

Т/р  

Мавзу

Маъруза Амалий

 

Мус-тақил

иш

Даволаш факультети, тиббий педогогика
1. 1. Талабаларни ИКП фани вазифаси билан таништириш. Фаннинг ривожланиш тарихи, максад ва вазифалари. Ташхис турлари ва  усуллари.   Беморни  асосий клиник текшириш усуллари: субъектив ва объектив Касаллик тарихи схемаси. Талабаларнинг бемор билан мустақил ишлаши. Беморни умумий кўздан кечириш: умумий холати, эс ҳуши, вазияти, тана тузилиши. Беморни тана қисмлари бўйича кўздан кечириш: бош, юз, бўйин, тери қопламлари, тери ости ёғ қатламлари, шишлар, мушаклари, бўғимлари, суяги ва оёқ қўллари. Термометрия. Антропометрия. Лаборатор ва инструментал текширувлар ҳақида умумий тушунча. Замонавий лаборатор ва инструментал текширув усулларини ахамияти.

 

2/2 6 4
2. Нафас аъзолари  касалликлари  билан  касалланган  беморларни  текшириш. Сўраб- суриштириш. Асосий ва кушимча шикоятлар. Кўкрак қафасини кўздан кечириш. Пальпация (пайпаслаш) – объектив текшириш усули сифатида. Лимфатик тугунлар ва кўкрак қафаси пальпацияси. Перкуссия – объектив текширув усули сифатида.  Ўпканинг қиёсий ва топографик перкуссияси. Норма ва патологияда.

 

 

2 6 3
3. Ўпкани эшитиш (аускультация). Техника ва қоидалари. Асосий (бронхиал ва везикуляр ) ва қўшимча (хириллаш, крепитация, плевра ишқаланиш шовқини)нафас шовқинлари. Замонавийтекширишусуллари. Рентгенологик текширув усуллари: бронхоскопия, бронхография, томография. Ўпкани функционал текширув усуллари: спирометрия, спирография, пневмотахометрия. Балғамни текшириш.

 

2 6 4
4. Бронхлар ўтказувчанлигининг бузилиш синдроми. Уткирвасурункалибронхитлар. Обструктив ва нообструктив.  Ўпка тўқимасида ҳаво ортиб кетиш синдроми (бронхиал астма, ўпка эмфиземаси). Ўпкани обструктив касалликларини текшириш. Диагностика. Этиологияси ва патогенези хакида умумий тушунча Асосий даволаш принциплари 6 4
5. Ўпка тўқимасини қаттиқлашиш (зичлашиш) синдроми (крупоз ва ўчоқли пневмония мисолида). Ўпкада бўшлиқ синдроми (Ўпка абсцесси ва бронхоэктаз касаллиги мисолида). Диагностика. Этиологияси ва патогенези хакида умумий тушунча. Асосий даволаш принциплари. 6 4
6. Плевра бўшлиғида ҳаво ва суюқлик тўпланиш синдроми (плеврит, гидроторакс, пневмоторакс). Нафас етишмовчилиги. Диагностика. Этиологияси ва патогенези хакида умумий тушунча Асосий даволаш принциплари. Беморлар курацияси. Касаллик тарихини ёзиш.

 

6 4
7. Юрак қон томир касалликларида беморларни текшириш усуллари. Семиотика. Сўраб–суриштириш: асосий шикоятлари.  Патогенези. Кўздан кечириш (умумий холати, тери копламларини ранги, шишлар, буйини куздан кечириш). Диагностик ахамияти. Юрак соҳаси ва периферик томирлар соҳасини кўздан кечириш. Юрак соҳаси пальпацияси. Диагностик ахамияти.

 

2 6 4
8. Юрак перкуссияси. Юракни нисбий ва мутлоқ бўғиқлик чегарасини соғлом одамда аниқлаш . Юрак конфигурацияси. Юракни нисбий ва мутлоқ бўғиқлик чегарасини патологияда аниқлаш. Юрак конфигурациясини патологияда аниқлаш.  Диагностик ахамияти. Рентгенограмма таҳлили.

 

6 4
9. Юракни эшитиш (аускультация). Аускултация қоидалари. Юрак тонларини эшитиш нормада. Тонларни эшитиш тартиби ва нуқталари. Юрак қон томир патологиясида тонларни ўзгариши (кучайиши, сусайиши). Тонларни парчаланиши ва иккига бўлиниши. Диагностик ахамияти. Юрак қон томир касалликларида қўшимча тонлар.

 

2 6 4
10. Юрак шовқинлари, ҳосил бўлиш механизми, характерстикаси (патологияда). Пульсни текшириш. Соғлом одамда ва юрак қон томир патологиясида пульсни хусусиятлари. Диагностик ахамияти. Артериал босим. Артериал босимни қадамма қадам ўлчаш. Гипертония ва гипотония ҳақида тушинча. Диагностик ахамияти. Замонавий 3лаборатор ва инструментал текшириш усуллари.

 

6 4
11. Электрокардиография (ЭКГ), ёзиб олиш усули ва нормал ЭКГ таҳлили. Юрак автоматизми ва қўзғалувчанлиги бузилишида ЭКГ. Юрак ўтказувчанлик ва қисқарувчанлик функцияси бузилгандаги ЭКГ. 2 6 4
12. Асосий клиник синдромлар. Коронар етишмовчилиги синдроми. Қон айланиш етишмовчилиги синдроми.  Юрак астмаси, упка шишиси. Томир етишмовчилиги синдроми. Артериал гипертензия синдроми. Юрак ритмини бузилиш синдроми. Кардиомегалия синдроми. Кичик кон айланиш доирасида гипертензия синдроми. 6 4
13 Ревматик иситма ва бирламчи ревмокардит симптоматологияси. Бирламчи ревмакардит белгилари ва эрта ташҳиси. Митрал нуқсонлар. Митрал қопқоқ етишмовчилиги ва стенози. Диагностика. Даволаш асосий принциплари. 2 6 4
14 Септик эндокардит симптоматологияси. Аортал нуқсон симптоматологияси. Аортал қопқоқ етишмовчилиги ва стенози. Диагностика. Даволаш асосий принциплари. 2 6 4
15 Гипертония касаллиги симптоматологияси. Симптоматик гипертензия ҳақида тушунча. Диагностика. Даволаш асосий принциплари. Юракнинг ишемик касаллиги(ЮИК) ҳақида тушунча. Стенокардия таснифи, симптоматологияси. Миокард инфаркти симптоматологияси. Диагностика. Даволаш асосий принциплари. Беморлар курацияси. Касаллик тарихини ёзиш №2. 2 6 4
16 Хазм аъзолари билан касалланган беморларни текшириш усуллари. Сўраб–суриштириш. Асосий шикоятлари. Симптомлар механизми ва диагностик ахамияти. Умумий кўздан кечириш ва оғиз бўшлиғини кўриш, қоринни кўздан кечириш. Қорин бўшлиғи аъзоларини пальпацияси (юзаки ва чуқур). Диагностик ахамияти. Замонавий лаборатор ва инструментал текшириш усуллари. Асосий клиник синдромлар. 2 6 4
17 Гастритлар симптоматологияси (уткир ва сурункали).Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги симптоматологияси. Энтерит ва колитлар диагностикаси. Асосий даволаш принциплари. 6 4
18 Жигар ва ўт йўллари касалликларида беморларни текшириш. Сўраб–суриштириш. Асосий шикоятлари, диагностик ахамияти. Кўздан кечириш, жигар перкуссияси (Курлов бўйича), пальпацияси. Диагностик ахамияти. 2 6 4
19 Асосий клиник синдромлар: сариқлик , портал гипертензия, жигар етишмовчилиги.  Замонавий лаборатор ва инструментал текшириш усуллари. Сурункали гепатит ва холециститлар диагностикаси. Жигар циррозлари симптоматологияси. Асосий даволаш принциплари 6 4
20 Буйрак касалликларида беморларни текшириш усуллари. Сўраб–суриштириш, асосий шикоятлари. Кўздан кечириш, буйракни пайпаслаш, тукиллатиш (Пастернацкий симптоми). Замонавий лаборатор ва инструментал текшириш усуллари. Ўткир ва сурункали пиелонефрит ва гломерулонефрит диагностикаси. Буйрак етишмовчилиги (ўткир ва сурункали) белгилари. Асосий даволаш принциплари. Касаллик тарихини езиш № 3. 2 6 4
21 Қон тизими касалликларида беморларни текшириш усуллари (асосий шикоятлари, анамнез, куздан кечириш), талоқни пайпаслаш. Клиник лаборатория. Қон умумий таҳлили.  Асосий клиник синдромлар. Анемиялар диагностикаси. Лейкозлар диагностикаси . Асосий даволаш принциплари.

 

2 6 4
22 Ички секреция безлари касалликларида беморларни сўраб суриштириш, анамнез йиғиш. Қалқонсимон без касалликлари симптоматологияси. Қандли диабет диагностикаси. 2/2 4 4
Жами:250 32 130 88

 

Кафедра мудири:                                профессор М.Ш.Каримов

Оралик ва якуний назорат саволлари:

Мосликка тест:

№1.

Хароратнинг кутарилиш даражаларини мос келувчиларини курсатинг:

  1. субфебрил а) 41-420С дан юкори
  2. уртача кутарилган б) 37-380С
  3. баланд в) 38-390С
  4. гиперпиретик г) 39-400С

 

№2.

Мос келувчиларини танланг:

  1. Везикуляр нафаснинг физиологик сусайиши а) эмфизема
  2. Везикуляр нафаснинг патологик сусайиши б) гиперстеникларда

в) крупоз пневмония

I боскич

г) трахеянинг торайиши

 

№3.

Касалликларга хос булган хароратнинг кутарилиш типларини мос келувчиларини курсатинг:

  1. Кайталама иситма а) крупоз пневмония
  2. Гектик иситма б) бруцеллёз
  3. Холдан тойдирувчи иситма в) туберкулез
  4. Тескари иситма г) кайталама тиф
  5. Тургун иситма      д) септик холат

 

№4.

Мос келувчиларини танланг:

  1. Бронхиал астма а) сусайган везикуляр нафас
  2. Крупоз пневмония I боскич         б) амфорик нафас
  3. Упка абсцесси II боскич                             в) крепитация
  4. Экссудатив плеврит г) нафас эшитилмайди
  5. Бронхит д) дагал нафас

 

№5.

Мосликни танланг:

  1. Бронхиал нафас а) упка инфаркти
  2. Сусайган везикуляр нафас б) ковургалараро невралгия

в) упка эмфиземаси

г) крупоз пневмония

д) экссудатив плеврит

 

№6

Мосликни танланг:

  1. Куссмаул нафаси а) чукур ритмик нафас олиш харакатлари орасида

нафас паузалари билан

  1. Биот нафаси б) аста-секин нафас олиш чукурлигини ошиши

сунгра унинг паузасиз камайиши

  1. Чейн-Стокс нафаси в) паузадан сунг нафас олиш чукурлиги аста-

секинлик билан ошиши макс. 5-7 нафас  олишда

  1. Грокко нафаси г) чукур шовкинли, ахен-ахенда олинадиган нафас

 

№7.  

Мосликни танланг:

1 Мохов                                                 а) «Мумсимон кугирчок»  юзи

  1. Перитонит б) «Паркинсон никоби» юзи
  2. Энцефалит в) «Гиппократ» юзи
  3. Аддисон-Бирмер камколиги г) «Шерсимон» юз

 

№8.  

Мосликни танланг:

1.Ортопное холати                                 а) ошкозон ости бези усмасида

  1. Сог ёнбош томонида ётиш б) курук плеврит
  2. Корин билан ётиш холати в) юрак етишмовчилиги
  3. Касал томонга караб етиш г) ковургалар синиши

№9.

Мосликни танланг:

  1. Бронхиал астма а) амфорик нафас
  2. Крупоз пневмония б) плевранинг ишкаланинг шовкини
  3. Упка абсцесси в) бронхиал нафас
  4. Курук плеврит г) хуштаксимон ва гунгилловчи

курук  хириллашлар

 

№10.

Мосликни танланг:

  1. «Иситмалаетган» юз а) тери гиперемияси, чакнаган кузлар,

кузгалувчанлик

  1. «Корвизор» юз б) сардоник кулгу, лаблари кулаетгандек

пешонаси ажин босган

  1. «Микседематоз» юз в) шишган, окарган-саргиш кукимтир

куринишда, огзи ярим очик холатда

  1. Risus sardonicus г) кузлари кичкиналашган, кош ташки

сохасида кузатилмайди

 

№11.

Мосликни танланг:

  1. Герпетик тошма а) 2-3 ммли босиб куриганда йуколувчи

доглар

  1. Розеола б) тери ости конталашлари
  2. Эритема в) 0,5-1,0 смли узи аввал тиник сунгра хиралашувчи

суюлик сакловчи пуфакчалар

  1. Пурпура г) тери бироз кутарилган ва кизарган сохаси,

нормал  участкалардан кескин ажралиб туради

 

№12.

Перкутор курсаткичларни мос келувчиларини курсатинг:

  1. Бронхиал астма а) бугиклашган тимпаник товуш
  2. Экссудатив плеврит б) бугик перкутор товуш
  3. Упка абсцесси в) кутичасимон перкутор товуш
  4. Крупоз пневмония II боскич г) Дамуазо чизиги

д)   Гарленд, Раухфуссо-Грокко учбурчаги

 

№ 1  

Куз корачигининг торайиши кайси касалликларда кузатилади?

 

№ 2

Куз корачигининг кенгайиши кайси касалликларда кузатилади?

 

№ 4

Беморнинг эс-хуши  кандай холатларда булиши мумкин?

 

№ 5

Ступор холатига таъриф беринг?

 

№ 6

Кукрак кафаси олди томони олдига туш сохасидаги «Киль» хисобига буртиб турибди. Ковургалар туш сохасига бириккан жойида тасбехсимон катталашган. Кукрак кафасининг кайси тури?

 

№ 7

Кукрак кафаси нормал кукрак кафасининг турларига ухшайди, аммо лекин туш суягининг  пастки томонида воронкасимон букирлиги топилади. Кукрак кафасининг кайси тури?

 

 

№ 8

Кукрак кафаси нормал кукрак кафасининг турларига ухшайди, аммо лекин туш суягининг  юкори ёки урта томонида воронкасимон букирлиги топилади. Кукрак кафасининг кайси тури?

 

№ 9

Куссмаул нафаси нима билан характерланади (график тузилишини чизиш мумкин)?

 

№ 10

Биот нафаси нима билан характерланади (график тузилишини чизиш мумкин)?

 

№ 11

Грокко нафаси нима билан характерланади (график тузилишини чизиш мумкин)?

 

№ 12

Чейн-Стокс нафаси нима билан характерланади (график тузилишини чизиш мумкин)?

 

№ 13

Оёкни букиб, ён томонда ётиб, бошни оркага ташлаш качон кузатилади?

 

№ 14

Ковурга синганда бемор кандай ётади?

 

№ 15

Гиппократ юзи кайси касалликда кузатилади?

 

№ 16

Юзнинг гиперемияси ва куён куз кайси касалликда кузатилади?

 

№ 17

Кайси касалликда юз ойсимон булиб, аёлларда соч-сокол уса бошлайди?

 

№ 18

Томирли юлдузчалар кайси патологияда кузатилади?

 

 

№ 19

Диаметри 2-3 мм ли, бармок билан босганда йуколадиган тошма кандай ва у кайси касалликларда учрайди?

 

№ 20

Касални сўраб суриштириш қандай қисмдан иборат?

 

№ 21

Касаллик тарихи қандай асосий қисмларга ажратилади?

 

№ 22

Кандай клиник текшириш  турларини биласиз?

 

№ 23

Асосий текшириш усулларига нималар киради?

 

№ 24

Кушимча текшириш усулларига нималар киради?

 

№ 25

Бемор умумий ахволини бахолаш мезонлари қандай?

 

№ 26

“Корвизар юзи” қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг?

 

№ 27

“Базедов юзи” қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг?

 

№ 28

“Арслон юзи” қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг?

 

№ 29

“Гиппократ юзи” қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг?

 

№ 30

“Парсинсон ниқоби” қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг?

 

№ 31

«Микседематоз юз» қайси патология учун хос ва унга таъриф беринг?

 

№ 32

Қандай тери тошмаларини биласиз?

 

№ 33

Бронхиал нафаснинг патологик турлари?

 

№ 34

Везикуляр нафаснинг патологик турлари?

 

№ 35

Кўкрак қафасининг патологик турлари.

 

№ 36

Овоз дириллаши қандай холатларда кучаяди?

 

№ 37

Овоз дириллаши қандай холатларда сусаяди?

Ситуацион масалала:

№1.

Булимга кукрак кафаси жарохати билан бемор келган.

Объектив: умумий ахволи уртача огирликда, кукрак кафаси ассиметрик, ковурга оралиги текислашган, касал томони буртиб туради.

Пальпацияда: овоз дириллашининг  йуколиши

Перкуссияда: тимпаник товуш металлик охангда.

Аускультацияда: кукрак кафаси юзасида нафас, бронхофония утказилмайди.

Рентгенда: упка майдони окарган ва расми йуколган илдизига  якин ателектазга учраган упка сояси.

Бу кандай синдром?

 

 

№2.

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга

Анамнези: миокард инфаркти утказган, юрак етишмовчилиги билан асоратланган.

Курикда: лаблари цианотик, ковургалараро оралик кенгайган, кукрак кафаси ассимметрик, шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган.

Перкуссияда: шикастланган томонда бугик перкутор товуш.

Аускультацияда: нафас ва бронхофония кескин сусайган.

Рентгенда: горизонтал сатхдаги гомоген кора сояланиш.

Бу кайси синдром?

 

 

№3

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга, бугилиш хуружларига

Анамнези: бир неча йилдан буён бронхиал астма билан касалланган.

Курикда: лаблари цианотик, бочкасимон кукрак кафаси.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган.

Перкуссияда: кутичасимон перкутор товуш, упканинг пастки чегараси пастга силжиган.

Аускультацияда: сусайган везикуляр нафас фонида хуштаксимон, гунгилловчи ва гувилловчи курук хириллашлар эшитилади.

Бу кайси синдром?

 

 

 

№4

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: кийин ажралувчи балгамли йуталга, бугилиш хуружига, юракнинг тез уришига.

Курикда:  мажбурий холат таяниб утиради, кукрак кафаси бочкасимон.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган, эластиклиги камайган.

Перкуссияда: кутичасимон перкутор товуш, упканинг пастки чегараси пастга силжиган.

Аускультацияда: сусайган везикуляр нафас фонида хуштаксимон, гунгилловчи ва гувилловчи курук хириллашлар эшитилади.

Бу кайси синдром?

 

 

№5.

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: унг ёнбош сохасидаги огрикка, хансирашга, тана хароратининг 380 С гача кутарилишига.

Курикда: кукрак кафаси ассимметрик, кукрак кафасининг касал томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши касал томонда аникланмайди.

Бу кайси касаллик? Зарарланган сохада аускультацияда нима эшитилади?

 

№6.

Беморнинг шикояти: хансирашга.

Анамнезидан: куп йиллардан буён сурункали бронхит билан касалланган.

Курикда: лаблари цианотик, юзлари шишган, кукрак кафаси бочкасимон.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган.

Перкуссияда: кутичасимон перкутор товуш, упканинг пастки чегараси пастга силжиган.

Аускультацияда: сусайган везикуляр нафас.

Кайси асоратининг ривожланиши хакида гап бормокда?

 

№7.

Беморнинг шикояти: тана хароратининг 370 С гача кутарилишига, курук йуталга, нафас олганда кукрак кафасида огрикка.

Анамнезидан: упка сили билан касалланган.

Курикда: бемор касал томони билан ётади, кукрак кафасининг бир томони нафас олиш актида оркада колади..

Перкуссияда: барча упка юзасида аник упка товуши.

Силнинг кайси асорати хакида суз бормокда? Аускультацияда нима эшитилади?

№8

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга

Курикда: лаблари цианотик, ковургалараро оралик кенгайган, кукрак кафаси ассимметрик, шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кескин сусайган ёки аникланмайди.

Перкуссияда: Дамуазо чизигининг пастки сохасида бугик перкутор товуш.

Аускультацияда: нафас ва бронхофония кескин сусайган ёки аникланмайди.

Рентгенда: гомоген кора сояланиш.

Бу кайси синдром?

 

№9.

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: йуталга зангсимон балгам ажралиши билан, нафас кисишига, тана хароратининг 39,70 С гача кутарилишига.

Анамнезидан: узини 5 кундан бери касал деб хисоблайди.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугик перкутор товуш.

Бу кайси касаллик? Аускультацияда нима эшитилади?

 

№10.

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: йуталга зангсимон балгам ажралиши билан, калтирашга, тана хароратининг 40,00 С гача кутарилишига.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугиклашган-тимпаник перкутор товуш.

Аускультацияда: сусайган везикуляр нафас, крепитация indux.

Бу беморда курикда нималар аникланади?

 

 

№11.

Беморда сурункали бронхит пневмосклероз билан асоратланган.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугиклашган перкутор товуш.

Аускультацияда: дагал нафас.

Бу беморда кандай кушимча нафас шовкини эшитилади?

№12

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: йуталга шиллик-йирингли  балгам ажралиши билан, тана хароратининг 39,00 С гача кутарилишига.

Анамнезидан: узини бир хафтадан бери касал деб хисоблайди.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугикрок перкутор товуш.

Аускультацияда: бронхо-везикуляр нафас, крепитация redux.

Бу кайси касаллик?

 

 

 

 

№13.

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: нафас сикиш хуружига, балгам ажралиши кийин булган йуталга

Курикда: мажбурий холат, ортопноэ таянган холда, ёрдамчи мушаклар хам нафас актида иштирок этмокда.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган.

Перкуссияда: кутичасимон перкутор товуш, упканинг пастки чегараси пастга силжиган, упка экскурсияси кескин чекланган.

Бу кайси касаллик? Аускультацияда нима эшитилади?

 

 

 

 

№14.

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга, йуталга, кам микдорда балгам ажралишига.

Курикда: акроцианоз, бармоклари барабан таёкчалари шаклда, тирноклари соат ойначаси шаклда, кукрак кафаси бочкасимон.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган, эластиклиги камайган.

Бу кайси касаллик? Перкуссияда нима аникланади?

 

 

 

 

№15.

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга, балгамли  йуталга.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугик-тимпаник ёки тимпаник товуш.

Аускультацияда: амфорик нафас эшитилади.

Рентгенда: бушлик суюлик билан аникланади.

Бу кайси синдром?

 

 

 

№16

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: тана хароратининг кутарилишига, йуталганда куп микдорда балгам ажралишига.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган, шикастланган соха устида огрик кузатилади.

Перкуссияда: тимпаник товуш.

Аускультацияда: амфорик нафас, урта ва йирик пуфакчали жарангли нам хириллашлар эшитилади.

Бу кайси синдром?

 

 

 

 

№17

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: тана хароратини субфебрил кутарилишига, йуталганда кон аралаш балгамнинг куп ажралишига, озишга, холсизликка.

Курикда: лаблари цианотик, кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугик-тимпаник товуш.

Аускультацияда: амфорик нафас.

Бу кайси синдром?

 

 

№18

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга, хаво етишмаслик хиссига.

Анамнезидан: 30 йил давомида ойна пуфлаш заводида ишлайди.

Курикда:  юзлари шишган, лаблари цианотик, бармоклари барабан таёкчалари шаклда, тирноклари соат ойначаси шаклда, кукрак кафаси бочкасимон.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган, эластиклиги камайган.

Перкуссияда: кутичасимон перкутор товуш, упканинг пастки чегараси пастга силжиган, экскурсияси чекланган.

Аускультацияда: сусайган везикуляр нафас.

Бу кайси синдром?

 

 

 

№19.

Беморда куйидаги ташхис аникланди: упка абсцесси 2 боскич.

Абсцесс булган томонда пальпацияда ва перкуссияда нималар аникланади?

 

 

 

 

№20

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: йуталга, калтирашга, тана хароратининг 39,00 С гача кутарилишига.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугик перкутор товуш.

Аускультацияда: бронхиал нафас фонида майда пуфакчали жарангли нам хириллашлар эшитилади?

Бу кайси синдром?

 

 

 

 

 

 

 

№21

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга.

Курикда: кукрак кафасининг шикастланган томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугик перкутор товуш, пастки чегарасининг харакатчанлиги чекланган.

Аускультацияда: бронхиал нафас эшитилади, шикастланган учок устида бронхофония кучайган.

Рентгенда: корайган учок аникланади.

Бу кайси синдром?

 

 

 

 

№22.

Бемор куйидаги шикоятлар билан келди: хансирашга.

Курикда: юзлари шишган, лаблари цианотик, бочкасимон кукрак кафаси.

Пальпацияда: овоз дириллаши сусайган.

Перкуссияда: кутичасимон перкутор товуш, упканинг пастки чегараси пастга силжиган.

Аускультацияда: сусайган везикуляр нафас.

Бу кайси синдром?

 

 

 

№23.

Клиникага бемор куйидаги шикоятлар билан келди: кучли калтирашга, бош огришига, тана хароратининг 39,00 С гача кутарилишига, курук йуталга..

Курикда: юзларида гиперемия, герпес nasalis et labialis, лаблари цианотик, кукрак кафасининг унг томони нафас олиш актида оркада колади.

Пальпацияда: унг томонда овоз дириллаши кучайган.

Перкуссияда: бугиклашган-тимпаник перкутор товуш.

Беморда аускультацияда нималар эшитилади?