Магистратура

Инсон саломатлигини сақлаш учун рационал яъни соғлом овқатланиш,озуқа моддаларни энергетик қийматини ва таркибий қисмларини хисобга олган холда инсон сарфлаган энергияси ,метаболизмда сарфланган суюқлик хамда микроэлементлар ва бошқа моддаларни  ўрнини мутаносиб қоплашни илмий жихатдан асословчи фан нутрициология фани бўлиб,турли касалликларда  ўтказиладиган муолажани самарадорлигини таъминлаш ва касаллик хуружини олдини олиш  ва касал аъзони ҳимоялаш мақсадида пархез овқатланишни ташкил этилишини илмий жихатдан ўрганиладиган фанга  диетология дейилади.

Профессор М.И.Певзнер таомномаси тарихи

1921 йилда Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлигига қарашли курорт клиникасида профессор М.И. Певзнер рахбарлигида хазм қилиш аъзолари касалликларини даволаш ва пархез усулида даволашга мўлжалланган 75 ўринли махсус бўлим ташкил этилди.Ушбу муассасада беморлар ташхисига кўра даволаш учун пархез таомномалар ишлаб чиқилган. 1924 йили Ессентуки кейинчалик эса бошқа курорт шахарларда дастлабки пархез ошхоналари очилган. 1929 йили Москвада марказий илмий овқатланиш институти ташкил этилиб, клиникаси таркибида беморлар учун махсус бўлими очилган. Бу шифохонада тўлиқ кўламда пархез таомномалар тузиш ишлари илмий асосланган тарзда олиб борилган.

Соғлом овқатланиш илмий йўналишларининг Ўзбекистондаги ривожи

¨1934 йилда Ўзбекистонда санитария гигиена илмий текшириш институтида овқатланиш гигиенаси бўлими ташкил қилинди ва жамоа болалар овқатланишини самарали бўлишида илмий тадқиқотлар амалга оширдилар.

¨Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби проф. Г.М.Махкамов кафедра жамоаси билан биргаликда биринчи бўлиб Ўзбекистонда қишлоқ аҳолиси овқатланишини ўрганди, иссиқ иқлим шароитида модда алмашинув ҳолатларини ва қувватга бўлган эҳтиёжлар устида изланишлар олиб боришди.

¨Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзССР ФА муҳбир аъзоси, проф. Аскаров А.А. 1945-1970 йилларда ҳазм аъзолари касалликларини ташҳислаш, даволаш ва маҳаллий маҳсулотлардан иборат диетотерапия йўналишини яратди..

Соғлом овқатланиш илмий йўналишларининг Ўзбекистондаги ривожи

¨Ҳозирги вақтда соғлом овқатланиш ва диетология мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрлар тайёрлаш, бакалавриатурада ушбу йўналишда ўқув дастурларини яратиш ва ривожлантириш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.

¨ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори асосида аҳоли ўртасида соғлом овқатланишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ва ТТА қошида Диетология ўқув-илмий марказининг ташкил этиш режалаштирилди.

Диетологияни илмий ёндашган холда қўллаш муолажалар таъсирини оширишини  клиник фанларни ўқитиш жараёнида магистрлар томонидан ўзлаштирилиши бўлғуси илмий- педагогик ходимлар тайёрлашда ахамиятга эгадир.

Диетология магистратураси ўқув жараёнида педагогик технологиялар,АКТ қўллаш билан магистрларни профессионал тайёргарлиги самарадорлигини ошириш назарда тутилади.

Диетология магистратураси ўқув жараёни самарали ташкиллаштиришда педагогик технологиялар, АКТни жорий этиш,магистрларни илмий тадқиқотчилик кўникмасини шакллантиришда ДАТ ва илмий тадқиқот ишларида тиббий статистика усуллари қўлланилади.

Ахборот режаси:

  1. Магистратура ўқув жараёни тузилиши.
  2. Семинар машғулотлари, илмий тадқиқот иши (ротация), илмий педагогик фаолият, магистрлик диссертацияси илмий изланиши дарсларини ташкиллаштириш структураси.
  3. Магистрлик таълими жараёнига педагогик технологиялар, далилларга асосланган тиббиёт усуллари, ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш.
  4. Назарий ва амалий билимларни текшириш усуллари.

Назарий семинар машғулотлари

Назарий семинар машғулотлари календар тематик ва ўқув режага асосан хафтада икки марта кафедрада ўтилади.

Мавзуни ўзлаштиришда магистр томонидан йиғилган назарий маълумот кўриб чиқилади ва педагогик технологиялар (концептуал таблица, кластер,пирамида,swot) қўллаш орқали  назарий билимларни ўзлаштиришга эришилади. Магистр томонидан йиғилган назарий маълумот  Loogbook – магистрнинг назарий маълумотлари жилдига йиғилади.

Мавзуга оид тест хамда вазиятли масала магистрга тавсия этилади.Бахолаш мезонига асосан  фаоллик , назарий билим, тест бахоланиб учта бахо хамда уларни  ўртачаси чиқарилади.

Илмий тадқиқот иши (ротация)

Илмий тадқиқот иши(ротация)-ўқув йили бошида магистратура мутахассислик йўналишига оид тузилган шартномалар асосида клиник базалар ва лабораторияларда амалий кўникмаларни ўзлаштириш ва бевосита иш жараёни билан танишиб, ўзлаштириш тарзида олиб борилади. Диетология фани учун клиника бўлимларида-беморлар билан ишлаш,пархез таом муолажасини тайинланиши ва таъминланиши,овқат тайёрлаш ва тарқатиш жараёни билан танишиб чиқиш хамда шу жараёнда бевосита иштирок этиш талаб этилади. Бахолаш амалий кўникмаларни сони, бажарилганлик сифатини аниқлаш билан амалга оширилади.

Илмий педагогик фаолият

 

Магистратурани асосий мақсадидан бири илмий педагогик кадр тайёрлаш бўлгани учун магистрларни педагогика асосларини эгаллаганлиги ,гурухлар билан ишлаш,амалий машғулот ва маърузаларни ташкиллаштириш жараёни билан таништириш хамда уни ташкиллаштириш усуллари билан таништирилади. Бахолаш учун  магистр томонидан педагогик технологиялардан фойдаланиб тегишли мавзуни ёритиб бериши, ташкилотчилик қобилияти ,педагогика усулларидан фойдалана билиши  назарда тутилади.

Магистрлик диссертация машғулотлари

Магистрлар тасдиқланган мавзу юзасидан муаммоларни аниқлаб,уларни ечимини топиш учун шахсий режа асосида илмий изланиш ўтқазиш кўникмасини эгаллашига эришилади. Илмий изланиш жараёнини илмий кенгаш ва муаммолар хайати томонидан тасдиқланган илмий рахбар магистрлик диссертация мавзусига асосан шахсий режага мувофиқ  олиб борилаётган илмий изланишларини статистик тахлил қилиб, уларни публикация қилиш хамда умумлаштириб, илмий хулосалар чиқариш ва магистратура якунидаги химояга тайёрлаш вазифаси туради.